Жаҳон етакчилари “Д куни”нинг 80 йиллигига йиғиляпти

Олам

image

Фахрийлар ва жаҳон етакчилари 6 июнь куни Франциянинг шимоли-ғарбидаги Нормандия шаҳрида 1944 йилдаги “Д куни”нинг 80 йиллигини нишонлаш учун учрашади. Меҳмонлар орасида Украина Президенти Владимир Зеленский ҳам бўлади. 2022 йилда Украинага кенг миқёсли бостириб кириб, иккинчи жаҳон урушидан бери Европадаги энг йирик қуролли можарони бошлаган Россия мазкур тадбирга таклиф этилмаган. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.

Иккинчи Жаҳон уруши пайти мазкур воқеа (Д куни)да 150 000 дан ортиқ иттифоқчи қўшинлар нацист немис кучларини қувиб чиқариш учун Францияга кириб борган. Саксон йил ўтганига қарамай, Нормандия пляжлари ва далаларида “Д куни”да бошланган жангларнинг излари сақланиб қолмоқда.

Тирик қолган британиялик, америкалик, канадалик ва француз фахрийлари сони камайиб бормоқда, уларнинг аксарияти 100 ёш ва ундан катта. Бу уларнинг айримлари учун Нормандиянинг шамолли пляжларидаги сўнгги йирик маросимлардан бири бўлиши мумкин.

4500 га яқин меҳмонлар, жумладан, 200 га яқин фахрийлар, асосан АҚШ, Буюк Британия, Канада ва Франциядан келиши кутилмоқда. Улар орасида АҚШ армиясининг 101 ёшли фахрийси Жейк Ларсон ҳам бўлади. АҚШ Президенти Жо Байден 5-9 июнь кунлари давлат ташрифи билан Францияда бўлади. У иттифоқчи кучларнинг қаҳрамонлиги ва демократияга таҳдид солаётганлар ҳақида маъруза қилиши кутилмоқда.

Меҳмонлар орасида Зеленский, шунингдек, Германия канцлери Олаф Шольц, Буюк Британия Бош вазири Риши Сунак, Канада Бош вазири Жастин Трюдо ва Британия қироли Чарльз, қиролича Камилла ва шаҳзода Уильям ҳам бор.


Мақола муаллифи

Теглар

Франция Жаҳон етакчилари

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг