Жаҳон чемпиони Камолиддин Расуловни пичоқлаб ўлдирган спортчи 15 йилга қамалди

3-саҳифа

image

Дзюдо ва кураш бўйича жаҳон чемпиони Камолиддин Расуловни пичоқлаб ўлдирган бошқа бир спортчи 15 йилга қамалди. Бу ҳақда Олий суд маълум қилди. 

Қайд этилишича, Камолиддин Расулов ўлими юзасидан жорий йилнинг 8 февраль куни бошланган суд мажлиси 14 март куни якунига етган. 

Унга кўра, спортчининг ўлимига сабаб бўлган Ш.Т. Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми “ж” банди (ўта шафқатсизлик билан қасддан одам ўлдириш) билан айбдор деб топилиб, 15 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Судланувчининг умумий тартибли жазо колонияларида жазо ўташи ва жазо муддати ўтган йилнинг 14 сентябрдан ҳисобланиши белгиланган. 

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг 13 сентябрь куни Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида дзюдо ва кураш бўйича жаҳон чемпиони, қашқадарёлик 29 ёшли Камолиддин Расулов бошқа бир спортчи томонидан пичоқлаб, ўлдирилганди. 

Фуқаро Ш.Т. Камолиддин Расуловга қўнғироқ қилиб, ундан харид қилиб олган “Ҳумо Троп” витаминини истеъмол қилгани учун соғлиғи ёмонлашганини, шифокорлар бу касалликнинг давоси йўқлигини билдирганини айтган ва уни Учтепа тумани, 14-мавзедаги уйи олдига чақирган. Улар кўришгач, ўзаро жанжаллашиб қолиб, Ш.Т. ёнида олиб чиққан ошхона пичоғи билан Камолиддин Расуловни турли соҳаларига бир неча маротаба уриб, қасддан ўлдирган.

Маҳаллий ОAВ спортчининг ўлимига сабаб бўлган Ш.Т. ҳам миллий кураш ва дзюдо бўйича Ўзбекистон чемпиони бўлиб, ўзбек миллий кураши бўйича биринчи жаҳон чемпиони – Тоштемир Муҳаммадиевнинг жияни бўлгани ҳақида хабарлар тарқатганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

398

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг