Жаҳон чемпиони бўлган самбочилар Ўзбекистонга қайтди

Спорт

image

Самбо бўйича Жаҳон чемпионатида умумжамоа ҳисобида 2-ўринни эгаллаган Ўзбекистон вакиллари Тошкентга қайтиб келди. Бу ҳақда Самбо ассоциацияси матбуот хизмати хабар берди.

10-12 ноябрь кунлари Арманистон пойтахти Ереван шаҳрида бўлиб ўтган дунё биринчилигида Ўзбекистон терма жамоаси 2 та олтин, 1 та кумуш ва 3 та бронза медалини қўлга киритди.

Қизлар ўртасидаги баҳсларда Гулсевар Ўроқова, Ибодатхон Оғажонова олтин медалга эга чиққан бўлса, эркаклар ўртасида Фурқат Рўзиев кумуш, Сарбон Эрназаров, Лутфилла Сайдаматов ва Муҳаммадали Саъдуллаев бронза медалига эга чиқди.

Ўзбекистонлик самбочилар Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида кутиб олинди. Уларни Ўзбекистон самбо ассоциацияси раҳбарияти, Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси мутасаддилари, спортчиларнинг яқинлари ва кенг жамоатчилик қарши олди.


Мақола муаллифи

Теглар

Жаҳон чемпионати Арманистон Самбо

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг