Жаҳон чемпионати совриндори Ўзбекистон фуқаролигини олди
Sport
−
20:08 383 1 minute
Синхрон сузиш бўйича Жаҳон чемпионатининг кумуш медали соҳиби, россиялик Анастасия Бахтирева Ўзбекистон фуқаролигини олди. Бу ҳақда у “Матч ТВ” телеканалига маълум қилди.
Энди синхрон сузувчи мусобақаларда Ўзбекистон терма жамоаси сафида иштирок этади.
“Онам иш сабабли Ўзбекистонга кўчиб ўтди ва мени ҳам ўзи билан боришга таклиф қилди. Мен, албатта, рози бўлдим ва спорт фаолиятимни нега давом эттирмаслигим ҳақида ўйлаб кўрдик”, дейди Бахтирева.
Жаҳон чемпионати совриндори спорт фуқаролигини ўзгартиришни Россия терма жамоасидаги яқин дугонаси ва жамоадоши Виолетта Евенкого таклиф қилганини ҳам айтди. У рози бўлган ва ҳозир икки спортчи Осиё ўйинларига биргаликда тайёргарлик кўрмоқда.
Маълумот учун, Бахтирева 2025 йилги Жаҳон чемпионатида гуруҳ дастурларида икки карра кумуш медаль соҳиби бўлган. Шунингдек, у BRICS (Бразилия, Россия, Ҳиндистон, Хитой ва Жанубий Африка бошлаган кўп спорт тури бўйича халқаро мусобақа) ўйинларининг икки карра чемпиони ва уч карра Европа чемпиони ҳисобланади. 21 ёшли Виолетта Евенко эса ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг уч карра ғолиби саналади.
Live
All