Жаҳон чемпионати очилиш маросими қандай ўтди? (Фотогаларея)

Спорт

image
0:00
0:00
download

Қатар Жаҳон чемпионатининг очилиш маросимини жуда ҳам ёрқин тарзда ташкил этди. Гарчи очилиш маросимида Олимпиада анъаналарига ўхшаб иштирокчилар паради ташкил этилмаган бўлса-да, маросимдаги бадиий чиқишлар мухлисларни асло зериктириб қўйгани йўқ.

Очилиш маросимида бир қатор футбол афсоналари иштирок этди. Стадионда маскотлар паради ўтказилди. Ушбу парадда олдинги мундиалларнинг талисманлари қатнашди.

Қатар амири Ал Тани мусобақани очиб берди. У дунёнинг энг бой футбол клубларидан бири Франциянинг ПСЖ клуби эгаси ҳисобланади.

Ал Танининг нутқи якунлангач, бадиий қисмга старт берилди. Майдонда мазкур Жаҳон чемпионатининг рамзи пайдо бўлди. Ушбу Жаҳон чемпиотининг рамзи чексизлик белгиси ҳам ҳисобланади. Раққосларнинг миллий рақслари, чироқлар шоусига уланиб кетди.

Кейин эса маросимнинг асосий қаҳрамонларидан бири машҳур актёр Морган Фриман иштирокидаги спектакль бошланди. Сюжетга кўра, 85 ёшли актёр ҳикоячи ролини ўйнади. Маросимда қатарлик қори йигит Ғаним Муфаҳ Қуръони Карим оятларидан тиловат қилди. Муҳташам "Ал-Байт" стадионида Хужурот сураси 13-оят ўқилди. Морган Фриман миллионлар ўйини бўлмиш футбол бутун инсониятни бирлаштиришини айтди.

Бироз вақт ўтгач, "Ал-Байт" стадионидаги мухлисларга ЖЧ бош соврини макети кўрсатилди.

Шунингдек, очилиш маросимига кўплаб жаҳон мамлакатлари етакчилари ташриф буюрди. Бирлашган Араб Амирликлари Бош вазири ва вице-Президенти Шайх Муҳаммад бин Рашид Ол Мактум, Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған ва Миср Президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси, шунингдек, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш маросимни бевосита стадиондан кузатиб борди.

Ниҳоят, FIFA президенти Жанни Инфантино нутқ сўзлади ва мундиалнинг дастлабки ўйинига старт берилди. 

Маълумот учун, Қатар Жаҳон чемпионатини ташкилаштириш учун умумий ҳисобда 220 миллиард доллар сарфлади. Таққослаш учун, 2018 йилда Россия мезбонлик қилган мундиал харажатлари 14,2 миллиард долларни ташкил қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Жаҳон чемпионати Қатар2022

Баҳолаганлар

392

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг