Жээнбеков Жапаровни порахўрликда айблаган фаолни судга бермоқчи

Олам

image
0:00
0:00
download

Қирғизистоннинг собиқ Президенти Сооронбай Жээнбеков қамоқдаги фаол Мелис Аспековни туҳмат қилишда айблаб, судга бермоқчи. Бу ҳақда Vesti.kg Жээнбековнинг адвокати Асилбек Қўчқоровга таяниб хабар берди.

Адвокатнинг сўзларига кўра, Аспеков фирибгарлик, жиноий ҳаракатлар билан ўзини обрўсизлантирган ва энди жамоатчилик эътиборини ўз шахсидан бошқа нарсаларга чалғитишга ҳаракат қилмоқда.

“Аспековнинг можароли таржимаи ҳоли билан танишган ҳар қандай ақл-идрокка эга киши, ўзини фирибгарлик, жиноий ҳаракатлар билан обрўсизлантирган шахснинг аҳмоқона уриниши эканлигини ва тез орада у суд олдида жавоб беришини тушуниб етади”, дейди Қўчқоров.

Бундан ташқари, собиқ Президентнинг адвокатлари Аспековни туҳмат учун судга бермоқчи.

“У оддий ва ўзи учун одатий йўл – туҳмат ва бўҳтон, ёлғон баёнотни танлади. Аспековнинг ушбу баёноти очиқдан-очиқ ёлғон ва биз уни туҳмат учун судга бериш ниятидамиз”, дея қўшимча қилган адвокат.

Эслатиб ўтамиз, Мелис Аспеков Қирғизистоннинг амалдаги Президенти Садир Жапаров сайлов кампанияси учун Сооронбай ва Асилбек Жапаровлардан 10 млн доллар олганини иддао қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Сооронбай Жээнбеков Садир Жапаров

Баҳолаганлар

201

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг