Елена Зеленская турмуш ўртоғининг Си Цзиньпинга ёзган хатини изоҳлади
Олам
−
19 Январь 2023
15706Украинанинг биринчи хоними Елена Зеленская Давосдаги Жаҳон иқтисодий форумида Владимир Зеленскийнинг Хитой раҳбари Си Цзиньпинга бермоқчи бўлган мактуби мулоқотга таклиф эканлигини ва у жавобга умид қилишини айтди. Маъруза форум сайтида эфирга узатилди.
“Бу Украина Президентининг Хитой раҳбари жаноб Си Цзиньпинга ёзган мактуби бўлиб, у Украинанинг тинчлик формуласига ҳамроҳ бўлди. Менимча, бу мулоқотга таклиф бўлди ва бу ҳаракат ўз жавобини беради, деб умид қиламан”, дейди Зеленская мактубга изоҳ бериб.
У бошқаларнинг хатларини ўқимаслигини ва шунинг учун мактубнинг аниқ мазмунини билмаслигини таъкидлади.
Бундан аввал Елена Зеленская Владимир Зеленскийдан Европа комиссияси президентлари, Швейцария ва Хитой раҳбарига Украинада “тинчлик формуласи” ёзилган хатларни етказишини айтган эди.
Владимир Зеленский G20 саммитидаги онлайн нутқи чоғида Украинада тинчликни тиклаш бўйича 10 банддан иборат қадамлар ҳақидаги тасаввурини маълум қилганди. Унинг таклифлари орасида радиациявий ва ядровий хавфсизлик, озиқ-овқат ва энергетика хавфсизлиги, барча маҳбусларни озод қилиш, Украина ҳудудий яхлитлигини тиклаш, Россия қўшинларини олиб чиқиб кетиш ва ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш, адолатни қайтариш, қаршилик кўрсатиш кабилар бор эди.
LiveБарчаси