Зеленский Европарламентни Россиянинг жиноятларига жим қараб турмасликка чақирди
Олам
−
15 Декабрь 2022
2040Украина Президенти Владимир Зеленский уруш тугашини кутмасдан, Россия раҳбариятини ҳозирданоқ жавобгарликка тортиш учун халқаро трибунал яратишни талаб қилмоқда ва келажакда адолатнинг тегишли институционал асосини доимий қилиш зарур деб ҳисоблайди. Бу ҳақда у Сахаров мукофотини топшириш маросимидаги онлайн нутқи чоғида таъкидлади.
“Биз уруш тугашини кутмасдан, уни қўзғатганларнинг барчасини жавобгарликка тортиш ва тажовуз такрорланишининг олдини олиш учун ҳозир ҳаракат қилишимиз керак. Бу эркинлик, инсон ҳуқуқлари, қонун устуворлиги ва биз сиз билан баҳам кўрадиган бошқа умумий қадриятларнинг энг самарали ҳимояси бўлади”, дейди Зеленский.
Давлат раҳбари россиялик босқинчиларнинг Украинадаги жиноятларини тергов қилаётган ва тергов қилишда ёрдам бераётган, россиялик қотиллар ва террорчилар ҳақида маълумот қидираётган барчага Украина прокурорлари билан яқиндан ҳамкорлик қилаётган ва адолатни ўрнатиш ниятида бўлган Халқаро жиноий судга миннатдорлик билдирди.
У, шунингдек, Россиянинг Украинага нисбатан босқинчилик жинояти бўйича трибунал яратиш учун барча саъй-ҳаракатларини амалга ошираётган барча етакчи ва давлатлар, сиёсатчилар ва халқаро ташкилотларга миннатдорлик билдирди.
“Барчангизни, партияларингиз ва давлатларингизни бу ишни самарали қўллаб-қувватлашга чақираман! Трибунал иш бошлаши керак”, дейди Президент Зеленский.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь