Зеленский янгиланган ҳукуматнинг асосий вазифасини айтди
Олам
−
06 Сентябрь
3398Охирги икки кун ичида Украина Олий Радаси Вазирлар Маҳкамасида муҳим ўзгаришларни амалга ошириб, олти вазирни ишдан бўшатиб, ўрнига янгиларини тайинлади. Бу ҳақда “Strana.ua” хабар берди.
Қуйидагилар ишдан бўшатилди:
- Ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба;
- Адлия вазири Денис Малюська;
- Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш вазири Руслан Стрелец;
- Бош вазирнинг Европа интеграцияси бўйича ўринбосари Ольга Стефанишина;
- Реинтеграция вазири Ирина Верешук (Президент девонида ишга ўтишини эълон қилди);
- Стратегик саноат вазири Александр Камишин (у ҳам Президент девонида ишга ўтиши кутилмоқда);
- Давлат мулки жамғармаси раҳбари Виталий Коваль.
Тайинланганлар:
- Андрей Сибига – Ташқи ишлар вазири;
- Олдин “Укроборонпром”ни бошқарган Герман Сметанин стратегик саноат вазири этиб тайинланди;
- Наталья Кальмйкова – Фахрийлар ишлари вазири;
- Президент девони раҳбари ўринбосари Николай Точицкий — Маданият ва стратегик коммуникациялар вазири;
- Матвей Бедний – Ёшлар ва спорт вазири (вазифасини бажарган);
- Светлана Гринчук – Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш вазири;
- Алексей Кулеба – Жамоалар ва ҳудудларни ривожлантириш вазири (у аввал давлат бошқаруви бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаган);
- Ольга Стефанишина – Адлия вазири;
- Виталий Коваль – Аграр сиёсат вазири.
- Сметанин ўрнига "Укроборонпром" раҳбари вазифасини бажарувчи этиб Украина Қуролли кучлари логистика кучларининг собиқ қўмондони Олег Гуляк тайинланди.
Президент Владимир Зеленский ҳукуматдаги кадрлар ўзгариши бўйича овоз бергани учун парламентга миннатдорчилик билдирди. Унинг сўзларига кўра, янги Вазирлар Маҳкамаси олдига қўйилган асосий вазифа фронтни қўллаб-қувватлашни кучайтириш ва ҳамкорлар билан ишлашни фаоллаштиришдан иборат.
Президент, шунингдек, шериклар июль ойида НАТО саммитида ҳаво ҳужумидан мудофаа бўйича берган барча ваъдаларини бажаришларини исташини билдирди. У Украина расмийлари “Рамштейн” форматидаги навбатдаги учрашувга ҳозирданоқ тайёргарлик кўрганини айтди.