Зеленский яна президентликка сайланишига қизи қарши эканини айтди

Олам

image

Украина Президенти Владимир Зеленскийнинг катта қизи унинг иккинчи муддатга сайланишини истамайди. Бу ҳақда давлат раҳбарининг ўзи маълум қилди.  

Зеленскийнинг сўзларига кўра, унинг Президентлиги оиласига катта зарар етказган. 

“Қизим бу мавзуни кўтаради, у менинг иккинчи муддатга сайланишимни хоҳламайди”, деган Зеленский “Светская жизнь” дастурида. 

Шунингдек, у келаси йили мактабни битирувчи қизининг қаерда ўқишини айтган. 

“Фақат шу ерда (ўқийди — таҳр.), Чунки мен бошқа давлат эмас, Украина Президентиман. Бу менинг хоҳишим ва биз у билан шундай келишувга эгамиз. Гарчи бу унга жуда қийин, чунки агар у чет элда ўқиганида, қўриқчиларсиз ўқиши мумкин эди. Мен билишимча, у халқаро иқтисод билан шуғулланмоқчи”, деган Президент. 

Украинада таҳлилий марказлардан бирида ўтказилган сўров натижаларига кўра, жорий йилнинг июнидан сентябригача Зеленскийнинг рейтинги 32 фоизга кўтарилган. 

Маълумот ўрнида, Зеленский 2019 йилнинг баҳорида Украина Президенти бўлди. Сайловнинг биринчи босқичи натижаларига кўра, у барча номзодлар орасида энг кўп овоз тўплаган (30,24 фоиз). Сайловнинг иккинчи босқичида Зеленский 73,22 фоиз овоз билан ғалаба қозонди. Кейин у фақат бир муддатга Президент этиб сайланганини маълум қилди. Украинада навбатдаги Президент сайлови 2024 йилда бўлиб ўтади.  

Аввалроқ, Зеленскийнинг офшор схемаларга алоқадорлиги ҳақидаги маълумот унинг иккинчи муддатга қайта сайланиш истиқболларига нуқта қўйиши айтилганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Украина Зеленский

Баҳолаганлар

154

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг