“Пандора ҳужжати”га аралашиб қолган Зеленский нимадан қуруқ қолиши айтилди

Олам 6333
image

Украина Президенти Владимир Зеленскийнинг офшор схемаларга алоқадорлиги ҳақидаги маълумот унинг иккинчи муддатга қайта сайланиш истиқболларига нуқта қўяди. Бу ҳақда Олий Раданинг собиқ депутати Евгений Мураев сўз юритди.  

Мураевнинг сўзларига кўра, Зеленский иккинчи муддат ҳақидаги фикрлар билан “яшайди”. 

“Бу унинг иккинчи муддатга бўлган даъвосига нуқта қўяди. Уни бутун дунё, Украина эса айнан унинг юзига тепа бошлади”, деган у. 

Собиқ депутатнинг фикрича, Зеленскийга қарши офшор компаниялар тарихидан АҚШ ҳар қандай мамлакат фуқаросини таъқиб қилишдек “ажойиб қобилиятга” эга бўлиши мумкин. 

“Худди шу нарса Зеленскийга ва унинг атрофидагиларга ҳам таъсир қилиши мумкин, яъни унга мамлакатимиз Президенти бўлиш ва агар у итоаткор бўлса, жазодан қочиш имкониятини бериши мумкин”, деган Мураев. 

Маълумот ўрнида, Зеленский 2019 йилнинг баҳорида Украина Президенти бўлди. Сайловнинг биринчи босқичи натижаларига кўра, у барча номзодлар орасида энг кўп овоз тўплаган (30,24 фоиз). Сайловнинг иккинчи босқичида Зеленский 73,22 фоиз овоз билан ғалаба қозонди. Кейин у фақат бир муддатга Президент этиб сайланганини маълум қилди. Украинада навбатдаги Президент сайлови 2024 йилда бўлиб ўтади. 

Эслатиб ўтамиз, Халқаро журналистлар консорциуми (ICIJ) дунё раҳбарлари, уларнинг шериклари, амалдорлар ва ишбилармонларнинг офшор схемаларга жалб қилингани ҳақидаги Пандора ҳужжатларини чоп этганди. Тергов натижалари Украина Президенти Владимир Зеленский давлат раҳбари этиб сайлангунча бизнес шериги ва дўсти, кейинчалик Президент ёрдамчиси бўлган Сергей Шефирга ўтказган офшор компанияларнинг улушидан ҳали ҳам фойда кўраётган бўлиши мумкинлигини кўрсатганди. 

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 177
Рейтинг: 2.9
t
×