Зеленский Трамп билан ҳазиллашди

Олам

image

АҚШ Президенти Дональд Трамп ҳамда Украина Президенти Владимир Зеленский Нью-Йоркда БМТ Бош ассамблеясининг 74-сессияси доирасида учрашди.

Дональд Трамп суҳбат давомида Россия ва Украина муносабатларидаги прогрессни қайд этиб, Зеленскийга шу йўсинда давом эттиришни маслаҳат қилган.  

У, шунингдек, Зеленский ва Россия Президенти Владимир Путин билан учрашиб, Донбасдаги ихтилофни ҳал қилишига ишонч билдирган. 

“Сиз Президент лавозимида бўлган қисқа вақт ичида Россия билан муносабатларда сезиларли тараққиётга эришдингиз. Шу йўсинда давом эттираверинг”, деб айтган Трамп.

АҚШ раҳбарининг фикрича, Путин Донбассдаги ихтилофни тартибга солишга интилмоқда.

“Мен Президент Путин нимагадир эришишни истаётганига чин дилдан ишонаман. Сиз ва Президент Путин учрашиб, муаммоингизни ҳал қиласиз деб, умид қиламан. Бу ақлбовар қилмас натижа бўларди”, деб айтган Трамп.

Ўз навбатида Зеленский Европа Иттифоқи ва АҚШнинг биргаликдаги саъй-ҳаракатларигина Донбасдаги вазиятни тартибга солишда ёрдам бера олишини айтган.

Учрашув давомида икки Президент  бир-бирига ҳазил қилган.

“У мени мен уни машҳурроқ қилганимдан кўпроқ машҳур қилди”, деб айтган Трамп учрашув бошида тўпланганлар кулгуси остида. Трамп бунда Зеленский билан телефон суҳбатини назарда тутган.

АҚШ Президенти Владимир Зеленский яхши номга эгалигини айтган ва Украинада ҳаммаси яхши бўлишига умид билдирган. Ўз навбатида Украина президенти “Телефондан кўра, телевизор орқали бўлиш анча яхшироқ эканини” айтган ва яна кулгу кўтарилган.

Сўнгра Зеленский Трампни Украинага таклиф қилган. “Мен биламан сиз ҳеч қачон Украинада бўлмагансиз. Сиздан олдинги Президент, инглизчада қандай айтса бўлади, келишга вақт тополмаган. Балки ажойиб мамлакатимизга келишга ваъда берарсиз?”, деб сўраган Украина раҳбари ҳамкасбидан.

Трамп “ҳаракат қилишини” ва кўплаб украиналикларни танишини ҳамда Украина катта салоҳиятга эгалигини қўшимча қилган. “Мен биламан. Чунки шу мамлакатданман”, деб жавоб қилган Зеленский кулгулар остида.

Владимир Зеленский, шунингдек, Трампни Вашингтонга сафари санаси бўйича келишиб олишга ҳазилона тарзда чақирган.

“Вашингтонга таклиф қилганингиз учун ташаккур билдирмоқчиман. Сиз мени таклиф қилдингиз-у, бироқ узр, санасини айтишни унутдингиз”, деб айтган Украина президенти.

Унинг шу гапларидан кейин залда яна кулгу кўтарилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Дональд Трамп Владимир Зеленский

Баҳолаганлар

93

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг