Зеленский Украинани қайта тиклашга қанча маблағ кераклигини айтди  

Олам

image

Украинани қайта тиклаш учун камида 600 миллиард доллар керак бўлади. Бу ҳақда Украина Президенти Владимир Зеленский таъкидлади. 

Унинг сўзларига кўра, гап инфратузилма объектлари, турар-жойлар ва корхоналарни тиклаш ҳақида кетмоқда. 

“Аввалроқ мен 600 миллиард доллар ўлчовида йўқотиш ҳақида гапирган эдим. Биз вайрон бўлган ҳамма нарсани тиклай оламиз ва сиз бизнинг тикланишимизга ҳисса қўшишингиз мумкин. Компанияларингиз учун ушбу имкониятдан фойдаланинг, Киевда офислар қуринг, Украинада компанияларни ишга туширинг, шунда сиз Европадаги энг йирик бўлган, 40 миллионлик (Украинадаги истеъмолчилар —таҳр.) бозорга кириш имкониятига эга бўласиз”, деган Владимир Зеленский “The Wall Street Journal” томонидан ташкил этилган компаниялар ижрочи директорлари саммитида видеоформатда сўзлаган нутқида. 

Унинг сўзларига кўра, бу фақат тахминий миқдор. Шунингдек, у Ғарб компанияларига мамлакатда ишлаш учун қулай шарт-шароитларни ваъда қилган. 

Маълумот ўрнида, АҚШ Президенти Жо Байден Вашингтон Киевга иқтисодий ёрдам сифатида қўшимча 500 миллион доллар ажратишини эълон қилган. АҚШ Президенти бу маблағлар Киевга иқтисодиётни барқарорлаштириш, маошлар тўлаш ва аҳолига зарур хизматлар кўрсатиш учун берилишини айтган.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия-Украина уруши Украинага босқин

Баҳолаганлар

401

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг