Зеленский Украина янги бригадалар тузаётганини айтди

Олам

image

Украина Қуролли кучлари янги бригадалар тузмоқда, бироқ уларга Ғарб қурол-яроғ ва техникаси керак. Бу ҳақда Украина Президенти Владимир Зеленский онлайн форматда Украинага ҳарбий ёрдам кўрсатиш бўйича алоқа гуруҳи йиғилиши иштирокчиларига мурожаатида айтиб ўтди.

"Биз ҳозирда ўз позицияларимизни мустаҳкамлаш учун янги бригадаларни тузмоқдамиз, улар худди фронтда фаолият юритаётган бригадаларимиз каби ёрдамга муҳтож", дейди Зеленский.

Президент бу ёрдам етарли ва ўз вақтида бўлиши кераклигини таъкидлаган. Унинг айтишича, Киевга биринчи навбатда узоқ масофага учувчи ракеталар, F-16 қирувчи-бомбардимончи самолётлари ва улар учун камида еттита Patriot ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими ва ракеталари зарур.

Ўз навбатида, АҚШ Мудофаа вазири Ллойд Остин йиғилиш бошланишидан олдин сўзлаган нутқида Ғарб ҳамкорларидан Украинага F-16 самолётларини етказиб бериш жорий йилда бошланишини айтди.

Украина узоқ вақтдан бери ҳамкорларидан унга F-16 қирувчиларини топширишни сўраб келади. Бироқ Ғарб учувчилар ва ердаги хизмат ходимларини тегишли тайёргарликдан ўтказмасдан туриб, Киевни бундай самолётлар билан таъминлаш мумкин эмаслигини таъкидламоқда. Дания, Нидерландия, АҚШ ва бошқа бир қатор Ғарб давлатлари ҳозирда украиналик учувчиларни тайёрлашда фаол иштирок этмоқда. Февраль ойи охирида Дания Бош вазири Метте Фредериксен F-16 самолётларининг биринчи партияси жорий йилнинг баҳорида Украинага етиб келишини маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, Бельгия Бош вазири Александр де Кроо F-16 қирувчи самолётлари йил охиригача Украинага юборилишини маълум қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Украина Владимир Зеленский

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг