Зеленский Украина қабул қилган илк F-16 қирувчиларини кўрсатди
Олам
−
05 Август
11434Украина Президенти Владимир Зеленский 2023 йил бошидан бери интиқлик билан кутилган Американинг биринчи F-16 қирувчи самолётлари ниҳоят қабул қилинганини расман эълон қилди. Бу ҳақда у ўзининг Telegram-каналида ёзди.
"F-16 Украинада. Биз ҳамма нарсани ҳал қилдик. Мен бу самолётларни ўзлаштирган ва уларни давлатимиз учун ишлатишни бошлаган барча йигитларимиз билан фахрланаман. Бу натижа учун жамоамизга миннатдорчилик билдираман. Мен F-16 билан чинакам ёрдам бераётган барча ҳамкорларга ва бизнинг самолёт сўровимизни қабул қилган биринчи давлатларга - Дания, Нидерландия, АҚШга ва барча ҳамкорларимизга миннатдорчилик билдираман”, деб ёзди Зеленский.
Зеленский Украинага аниқ қанча қирувчи келганига аниқлик киритмади ва бошқа тафсилотларни келтирмади. Аммо Британиянинг “Economist” газетасининг хабар беришича, Украина режалаштирилган 79 та F-16 қирувчи самолётидан 10 тасини июль ойининг охирги кунида, Байден маъмурияти европалик иттифоқчиларга рухсат берганидан бир йил ўтиб олган. Жорий йил охиригача Украина ўз арсеналида Америкада ишлаб чиқарилган 20 та қирувчи самолётга эга бўлишини кутиши мумкин.
Дания ва Нидерландия бошчилигидаги "F-16 коалицияси" томонидан ваъда қилинган қолган самолётлар 2025 йил давомида партияларда етказиб берилади. Журналга интервью берган экспертларнинг фикрича, Украинага зарур бўлган қирувчиларни олишнинг бундай узоқ кечикиши биринчи навбатда “маъмуриятнинг сиёсий қарори” билан изоҳланади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь