Зеленский учрашув жойи масаласида Путин билан пачаклашмоқчи эмас

Олам

image
0:00
0:00
download

Украина Президенти Владимир Зеленский Россия Президенти Владимир Путин билан учрашишни исташини айтиб, учрашув жойи муҳим эмаслигини таъкидлади. Бу ҳақда "Financial Times" хабар берган.

Газетага кўра, Украина раҳбари Путин билан икки томонлама учрашув ўтказмоқчи.

Зеленскийнинг нашрга берган интервьюсида айтишича, унга учрашувнинг "қаерда ўтказилиши" қизиқ эмас.

"Ҳамма гап таркибда", деган Украина Президенти.

Таъкидланишича, Зеленский Россия раҳбарининг биринчи навбатда Украина Президенти "Донбасс сепаратистлари раҳбарлари" билан музокаралар олиб бориши кераклиги ҳақидаги талабига рози бўлмайди.

"Террорчилар билан гаплашиш ниятим йўқ ва бу менинг мақомимда бу имконсиздек кўринмоқда", деган Зеленский.

Эслатиб ўтамиз, 21 апрель куни Украина Президенти Владимир Зеленский Россия Президенти Владимир Путинни ҳарбий ҳаракатлар кетаётган Донбассда учрашишга таклиф қилганди.

Путин бунга жавобан ҳар қандай қулай вақтда икки томонлама муносабатларни Москвада муҳокама қилишга тайёрлигини эълон қилганди.

Кейинчалик, Украинанинг собиқ Президенти, Донбассдаги можарони ҳал қилиш бўйича алоқа гуруҳидаги Украина делегациясининг амалдаги раҳбари Леонид Кравчук Зеленский Москвага бормаслигини айтганди.

Маълумот ўрнида, сўнгги ойларда Россия ва Украина ўртасидаги муносабат совуқлашиб бормоқда. Бунга бир томондан Украинанинг НАТО ҳарбий блокига қўшилиш йўлидаги ҳаракатлари, иккинчи томондан эса Россиянинг бевосита Украина билан чегарасига 100 мингдан ошиқ қўшин тўплагани сабаб бўлмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

277

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг