Зеленский Трампга суиқасд туфайли муаммоларга дуч келди

Олам

image

АҚШ президентлигига номзод Дональд Трампга суиқасд уюштиришда гумон қилинган Райан Уэсли Рут ва Украина ўртасидаги алоқалар ҳақидаги хабарлар амалдаги Президент Жо Байден билан музокаралар олдидан Владимир Зеленскийга номақбул эътиборни юзага келтирди. Бу ҳақда “Bloomberg” хабар берди.

“Владимир Зеленский учун бу жуда ачинарли паллада юз берди ва унга ўзи хоҳлаган эътибор берилмаяпти. У амалдаги Президент Жо Байден билан алоқа қилмоқда ва АҚШни Россияга қарши узоқ масофага учувчи ракеталардан фойдаланишга рухсат олишга уриняпти", дейилади хабарда.

Нашрга кўра, суиқасд уринишлари нафақат ҳозирги жараёнда, балки Трамп сайловларда ғалаба қозонган тақдирда АҚШ Президентининг келажакдаги маъмуриятида ҳам Украинага нисбатан муносабатга таъсир қилиши мумкин.

“Агар республикачи номзоднинг Украинага хайрихоҳлиги аллақачон сўроқ остида қолган бўлса, унинг сайловолди кампаниясидаги сўнгги ғалати бурилиш Трампнинг фикрини олдиндан айтиш қийин бўлган йўллар билан ўзгартириши мумкин”, деб ёзади нашр.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украина Президенти Владимир Зеленский АҚШ раҳбари Байден билан учрашув олдидан ғалаба режаси тафсилотларини ошкор қилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Трамп Зеленский Байден

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг