Зеленский Украинанинг ғалаба режасини эълон қилди
Олам
−
16 Сентябрь
16803Украина Президенти Владимир Зеленский Украина учун 4 та асосий ва битта урушдан кейинги пунктдан иборат ғалаба режасини эълон қилди. Режа ўз ичига хавфсизлик, Украинанинг геосиёсий ўрни, ҳарбий ва иқтисодий ёрдамни ўз ичига олади. Бу ҳақда Зеленский CNN телеканалига берган интервьюсида маълум қилди.
“Ҳа, мен у (Байден) билан тинчлик саммитидан олдин кучли позицияга эга бўлиш учун ўзимизни қандай мустаҳкамлаш ҳақида гаплашаман. Чунки, агар сиз кучли бўлсангиз, дипломатик ечимлар самарали бўлади. Акс ҳолда, Путин бу саммитда ҳам иштирок этмайди. Ўйлайманки, бошқа шароитда улар урушни тўхтатишдан манфаатдор бўлмайди. Шунинг учун менинг режам бор. Ҳа, ғалаба режаси, чунки биз учун ғалаба жуда кучли бўлишни ва кучли дипломатияга тайёр бўлишни англатади”, дейди Зеленский.
Унинг таъкидлашича, гап хавфсизлик, Украинанинг геосиёсий ўрни ва мамлакат учун мавжуд бўлиши керак бўлган жуда кучли ҳарбий ёрдам ҳақида бормоқда.
“Бу биз у ёки бу нарсадан қандай фойдаланишни эркин ҳал қилишимиз кераклиги ва иқтисодий қўллаб-қувватлаш қарорлари ҳақида... Менимча, булар асосий нарса. Биз тайёрмиз. Агар Президент Байден бизнинг режамизни баҳоласа ва қўллаб-қувватласа ҳамда у ва унинг жамоаси позициямизни кучайтирадиган яна бир нарсани қўша олса, биз тайёр бўламиз”, дея қўшимча қилди Зеленский.
Шунингдек, у режани Дональд Трамп ва Камола Ҳаррисга ҳам кўрсатмоқчилигини маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Зеленский Россия янги тинчлик саммитига таклиф қилиниши ҳақида маълум қилган эди.
LiveБарчаси