Зеленский Трампдан кечирим сўрамаслигини айтди
Олам
−
01 Март
11250Кеча, 28 февраль куни кечқурун Оқ уй раҳбари Дональд Трамп билан муваффақиятсиз музокаралардан кўп ўтмай, Украина Президенти Владимир Зеленский Қўшма Штатлар билан шериклик муносабатларини сақлаб қолишни исташини ва табиий ресурслар бўйича шартнома имзолашга тайёрлигини, бироқ бу Украина учун хавфсизлик кафолатлари йўлидаги биринчи қадам бўлишига ишончи комил бўлиши кераклигини айтди. Бу ҳақда у “Fox News” телеканалига берган интервьюсида сўз очди.
“Уруш тугашини украиналиклардан бошқа ҳеч ким хоҳламайди. Бироқ Украина халқи адолатли ва мустаҳкам тинчликни истайди, бу эса Қўшма Штатларнинг хавфсизлик кафолатларисиз амалга ошмайди. Улар йўқлигида украиналиклар “Путин эртага қайтиб келади” деб қўрқади, чунки Россия Президенти келишувларни бир неча марта бузган”, дея таъкидлади Украина раҳбари.
Зеленский Трамп билан бўлган можароси “ҳар икки томон учун ҳам ёмон” эканини айтди, бироқ у ўзини “ёмон иш қилган” деб ўйламайди.
Музокараларни давом эттириш учун ҳозир Оқ уйга қайтишга тайёрмисиз? деган саволга Украина Президенти “йўқ”, деб жавоб берди.
Зеленский, шунингдек, Трамп билан бўлган ҳолат учун кечирим сўрамаслигини, лекин Оқ уй раҳбари ва Қўшма Штатларни ҳурмат қилишини айтган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “The Washington Post” нашри АҚШ маъмуриятининг юқори мартабали вакилига таяниб, Президент Дональд Трамп администрацияси Украина Президенти Владимир Зеленскийнинг Оқ уйдаги Овал кабинетда билдирган баёнотларига жавобан, Украинага барча ҳарбий ёрдам етказиб беришни тўхтатиш имкониятини кўриб чиқаётгани ҳақида ёзганди.
LiveБарчаси
Самарқанд иқлим форуми бошланди.
04 Апрель