Зеленский Россиянинг Беларусдаги шубҳали ҳаракатларидан огоҳлантирди

Олам

image

Украина Президенти Владимир Зеленский Россия Федерациясининг Беларусь ҳудудидаги шубҳали ҳаракатлари ҳақида огоҳлантирди. Бу ҳақда у кеча, 29 апрель куни Варшавада Европа Иттифоқининг қатор давлатлари Ташқи ишлар вазирларининг норасмий учрашувида маълум қилди.

“Бу ёзда Россия у ерда ҳарбий машғулотлар ниқоби остида нимадир тайёрламоқда”, деди Зеленский 

У қандай ҳаракатлар ҳақида гапираётгани ва Россия қандай тайёргарлик кўриши мумкинлигига аниқлик киритмади ва ҳеч қандай далил келтирмади.

Украинага қарши урушни давом эттираётган Россия Федерацияси ва Беларусь ҳукумати жорий йилнинг сентябрь ойида қўшма ҳарбий машғулотлар ўтказиши ҳақида аввалроқ маълум қилган эди.

Маълумот учун, Варшавада Польша, Австрия, Болгария, Хорватия, Чехия, Эстония, Греция, Венгрия, Латвия, Литва, Руминия, Словакия ва Словения Ташқи ишлар вазирликлари раҳбарлари иштирокида “Уч денгиз ташаббуси”нинг йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 29 апрель куни Россия Президенти Владимир Путин беларуслик Александр Лукашенко билан Волгограддаги учрашуви чоғида Москва ва Минск Беларусь Республикасида дрон ишлаб чиқарадиган заводни биргаликда қуришга тайёр эканини маълум қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Украина Владимир Зеленский Беларусь

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг