Зеленский Россияни яна бир халқаро ваколатдан маҳрум қилишга чақирди

Олам

image

Украина Президенти Владимир Зеленский Россиянинг Украинага ракета зарбаси бергани сабабли чақирилган Бирлашлган Миллатлар Ташкилоти Хавфсизлик кенгашининг шошилинч йиғилишида нутқ сўзлади. У йиғилиш иштирокчиларини Украина тинчлик формуласини қўллаб-қувватлашга ва Россия агрессиясини қоралашга чақирди. 

Зеленский ўз нутқида таъкидлаганидек, Украина Хавфсизлик Кенгашига энергия террорининг ҳар қандай шаклини қораловчи резолюция қабул қилишни таклиф қилмоқда. 

“Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Низомини қўллаб-қувватловчиларнинг барчасининг муносабати зарур. Украина, Европа ва бу агрессия оқибатларидан жабр кўраётган барча халқлар хавфсизлигини таъминлаш керак”, дейди Зеленский. 

Президентнинг сўзларига кўра, Россия дунёга террор, беқарорлик ва дезинформациядан бошқа нарсани таклиф қилмаяпти. Унинг қўшимча қилишича, Россиянинг ҳар қандай формулаларида бошқа ҳеч нарса назарда тутилмаган. У Украина тинчлик формуласини қўллаб-қувватлашга чақирган. 

“Террорчи давлат вакили энди сизга нима дейиши мумкин? Тинч аҳоли ўз ракеталаридан азият чекмайдими? Ҳаммаси аниқ. Ҳаммаси жуда аниқ. Инсоният ва ҳаётни ҳимоя қилиш йўлида аниқ қадамлар ташлашга чақираман! Хавфсизлик Кенгаши БМТ Низомининг 7-бўлимига мувофиқ террорчи давлатнинг ҳаракатларига аниқ баҳо бериши керак”, дея қўшимча қилди Украина Президенти.

Зеленский, шунингдек, Россияни Хавфсизлик кенгаши қарорлари устидан вето ҳуқуқидан маҳрум қилишга чақирди. Унинг фикрича, бу чоралар БМТ тузилмаси доирасида адолатни тиклайди.

Бу Россияга қарши биринчи чақириқ эмас. Жорий йилнинг 22 сентябрь куни Зеленский БМТ Бош Ассамблеяси сессиясида видео алоқа орқали чиқиш қилиб, Россияни Хавфсизлик Кенгашидаги вето ҳуқуқидан маҳрум қилишга чақирди. Унинг фикрича, Россияга нисбатан бу жазо “тинчлик формуласи”нинг бир қисмидир.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 23 ноябрь куни Страсбургда Европа Иттифоқи парламенти Россия Федерациясининг Украинага қарши ҳарбий тажовузи туфайли Россияни терроризмнинг ҳомийси сифатида тан олиш тўғрисидаги резолюцияни қабул қилди. Қарорни 494 нафар депутат қўллаб-қувватлади, 58 нафари қарши, 44 нафари бетараф қолди. 


Мақола муаллифи

Теглар

БМТ Владимир Зеленский Россия-Украина уруши Украинага босқин

Баҳолаганлар

99

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг