Зеленский Россия эгаллаб олган вилоятда 20 та ҳарбий маъмурият тузишни буюрди
Олам
−
24 Сентябрь 2022
8660Украина Президенти Владимир Зеленский кеча, 23 сентябрь куни мамлакатнинг Россия томонидан эгаллаб олинган Луганск вилоятидаги аҳоли пунктларида 20 та ҳарбий маъмурият ташкил этиш тўғрисидаги фармонни имзолади.
Украина Президенти сайтида эълон қилинган ҳужжатга кўра, Станициа Луганска, Широкий, Марковка, Новопсков каби аҳоли пунктларида қишлоқ ҳарбий бошқармалари ташкил этилади.
Зеленский Украина Қуролли Кучлари Бош штаби ва вилоят ҳокимиятларига маъмуриятларни тузиш бўйича барча зарур чораларни кўришни топширди.
Олдинроқ Украина Президенти ҳудуди март ойида Россия Федерацияси томонидан эгаллаб олинган Херсон вилояти аҳоли пунктларида 15 та ҳарбий маъмурият ташкил этиш бўйича худди шундай фармонни имзолаган эди.
LiveБарчаси