Зеленский Россия чекинган Херсонга борди
Олам
−
14 Ноябрь 2022
8564Бугун, 14 ноябрь куни Украина Президенти Владимир Зеленский украин қўшинлари қўлга киритган жанубий Херсон шаҳрига борди. Бу ҳақда “Reuters” агентлиги ёзмоқда.
“Биз олға интиляпмиз”, деган Президент Украина қўшинларига мурожаатида.
Шунингдек, Зеленский НАТО ва бошқа иттифоқчиларга Россияга қарши урушдаги ёрдами учун миннатдорлик билдирган.
Президентнинг сўзларига кўра, Украина тинчликни ўрнатишга тайёр.
“Биз тинчликка, бутун юртимиз тинчлигига тайёрмиз”, деган Украина етакчиси.
Аввалроқ, Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Шойгу Қуролли кучларнинг Херсондан чекинишини маълум қилган эди. Россия ушбу шаҳарни жорий йилнинг 23-27 сентябрь кунлари ўтказилган “референдум” натижаларига кўра, ўзининг абадий ҳудуди дея эълон қилган эди. Шунинг учун, Россиянинг чекиниш тўғрисидаги қарори халқаро майдонда катта мағлубият сифатида қабул қилинди. Таҳлилчиларнинг қайд этишича, Президент Владимир Путин ушбу мағлубиятга ўзини бепарво кўрсатишга уринмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Владимир Зеленский россиялик аскарларни Херсонда 400 дан ортиқ ҳарбий жиноятларни ҳужжатлаштиришда айблаган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь