Зеленский Россия билан дипломатик алоқаларни узиши мумкин
Олам
−
22 Февраль 2022
6784Украина Президенти Владимир Зеленский Украина Ташқи ишлар вазирлигидан Россия билан дипломатик муносабатларни узиш бўйича сўров келганини айтди. Бу ҳақда у бугун, 22 февраль куни Киевда бўлиб турган Эстония раҳбари Алар Карис билан қўшма матбуот анжуманида маълум қилган.
“Мен Ташқи ишлар ишлар вазирлигидан Россия билан дипломатик муносабатларни узиш ҳақидаги сўров олдим. Мен буни кўриб чиқаман”, деган Зеленский.
Зеленский Россиянинг Украина шарқида россияпараст сепаратистлар томонидан ташкил этилган Донецк ва Луганск халқ республикалари суверенитетини тан олиш тўғрисидаги Кремлнинг Киевга қарши “кейинги қуролли тажовузи” учун қонуний асос яратади, деб ҳисоблайди.
“Биз Россия халқаро мажбуриятлари ҳамда БМТ Хавфсизлик Кенгашининг 2015 йил 18 февралдаги Украина бўйича резолюциясини бузган ҳолда Киевга қарши кейинги қуролли тажовуз учун ҳуқуқий асос яратади, деб ҳисоблаймиз”, дея таъкидлаган Украина раҳбари.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 21 февраль куни Россия Президенти Владимир Путин Кремлда Украина шарқидаги ўзини мустақил деб эълон қилган Луганск халқ республикаси (ЛХР) ва Донецк халқ республикасини (ДХР) тан олиш тўғрисидаги фармонни имзолади.
Кейинроқ Путин Ташқи ишлар вазирлигига ДХР ва ЛХР билан дипломатик алоқалар ўрнатиш, Мудофаа вазирлигига эса ўз ҳудудларида тинчлик сақланишини таъминлаш бўйича топшириқ берди. Президент фармонларидан бирининг матнида таъкидланишича, ҳарбий идорага дўстлик, ҳамкорлик ва ўзаро ёрдам тўғрисидаги шартнома тузилгунга қадар “Россия Федерацияси Қуролли Кучлари томонидан Донецк Халқ Республикаси ҳудудида тинчликпарварлик функцияларини амалга ошириш” топширилган.
Путиннинг фавқулодда қарори ортидан АҚШ Президенти Жо Байден айрим шахсларнинг мулкини блоклаш ва айрим операцияларни тақиқловчи фармон қабул қилди. Ҳужжат ДХР ва ЛХРга сармоя киритишни, шунингдек, ушбу минтақалардан ҳар қандай товарлар, хизматлар ёки технологияларни Қўшма Штатларга импорт қилишни тақиқлайди.
Бундан ташқари, ушбу фармон ўзини мустақил деб эълон қилган республикаларда ҳаракат қилишга қарор қилган ҳар қандай шахсга нисбатан жазо чораларини қўллаш имконини беради.
Қўшма Штатларда жойлашган ёки кейинчалик АҚШга кирадиган, ДХР ва ЛХР билан боғлиқ шахсларга тегишли бўлган барча мулк ва мулкдаги улушлар блокланади.
АҚШ бугун, 22 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олгани учун Россияга нисбатан чеклов чораларини жорий қилади.
LiveБарчаси