Зеленский Россия ҳужумини ёқлаганларга қарши қонун имзолади

Олам

image
0:00
0:00
download

Украина Президенти Владимир Зеленский Россиянинг ҳужумини қўллаб-қувватловчиларнинг мол-мулки ва активларини мусодара қилишга рухсат берувчи қонунни имзолади.  

Тегишли қонун лойиҳаси жорий йилнинг 12 май куни Олий Рада томонидан қабул қилинган. У жисмоний ёки юридик шахсга тегишли бўлган мол-мулкни, шунингдек улар бевосита ёки билвосита тасарруф этиши мумкин бўлган мол-мулкни давлат даромадига ундириш тарзидаги санкцияларнинг янги турини белгилайди. 

“У ёки бу тарзда босқинчиларнинг Украинага қарши тажовузини қўллаб-қувватловчи санкция қўйилган шахсларнинг активларини аниқлаш ва мусодара қилиш тартиби Украина бюджетини душманлар ҳисобига тез ва самарали тўлдиради. Қонунда ушбу жараён учун масъул бўлган органларга аниқ кўрсатмалар берилган. Мен унинг барча иштирокчиларининг самарали ҳамкорлигига умид қиламан”, дейилади Украина Президенти сайтидаги баёнотда. 

Маълумот ўрнида, жорий йилнинг март ойи бошида Олий Рада Россиянинг Украина ҳудудидаги мулкини мажбурий тортиб олиш тўғрисидаги қонунни қабул қилган. Ҳужжат юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулки ва молиявий ресурсларини миллийлаштиришни назарда тутади.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия-Украина уруши Украинага босқин

Баҳолаганлар

202

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг