Зеленский Путинга ҳазил билан жавоб қайтарди
Олам
−
13 Декабрь 2019
15557Украина Президенти Владимир Зеленский “1+1” телеканалининг “Ҳокимият ҳуқуқи” дастурида Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг газ ҳақидаги ҳазиломуз репликасига жавоб қайтарди.
“Норманд саммити” якуни бўйича ўтказилган матбуот анжуманида Россия Президенти Украина ҳудудидан газни транзит орқали Европага етказиб бериш бўйича янги шартнома тузиш имкониятлари ҳақида гапириб, Сергей Михалковнинг шеъридан парча келтирганди: “Бизда квартирада газ, сиздачи?..”
“Сизда ҳам бор ва бўлади. Агарда биз биргаликда адолатли ишлашга келишсак, янада арзонроқ бўлиши мумкин”, деб қўшимча қилган Путин.
Орадан уч кун ўтиб, Зеленский Путиннинг сўзларига Михалковнинг ушбу мисрасини бироз ўзгартириб, жавоб қайтарди.
“Бизда эса газ қувури ва шу билан мувозанат бор”, деган Зеленский.
Шу билан бирга, Украина Президенти расмий Москва ва Киев газ транзити бўйича келишувга эришишига ишонч билдирган. Зеленский Украина шартномани 10 йил муддатга тузиш ниятида қатъий туришини таъкидлаган. Россия бу борада бир йиллик шартнома билан чекланиш ниятида.
“Фикримча, биз нормал муддатга келишамиз, музокаралар давом этади. Негадир транзит бўйича шартнома тузишимизга ишонамиз”, деган Зеленский. У шартнома фақатгина иқтисодий манфаатлар асосида бўлиши, сиёсий жиҳатлар инобатга олинмаслигини қўшимча қилган.
LiveБарчаси