Зеленский нега ижтимоий тармоқлардан фойдаланмаслигини очиқлади
Олам
−
09 Июнь 2020
5060Президент Владимир Зеленский ижтимоий тармоқлардан фойдаланмайди. У бу ҳақда бугун, 9 июнь куни УП нашрига берган интервьюсида айтиб ўтди.
"Мен ижтимоий тармоқларга кирмайман. Facebook’дан деярли фойдаланмайман. Пётр Алексеевичнинг (Порошенкони назарда тутяпти – таҳр) ботлардан иборат армияси бизга қарши ҳаракат қилганидан буён шундай. Facebook’да баъзи постлар чоп этилади. Баъзида буни мен қиламан, баъзида муҳаррир тайёрлайди”, деди Президент.
Зеленскийнинг таъкидлашича, у Instagram’дан фойдаланишни яхши кўради, аммо ҳозир унда бу ишга вақт йўқ.
Аввалроқ, Владимир Зеленский кафега ташриф буюриб, карантин қоидаларини бузгани ҳақида хабар берган эдик. Президентнинг ана шу сурати Давлат девони томонидан Instagram’да эълон қилинди.
LiveБарчаси