Украина Президенти карантин қоидаларини бузди (фото)
Олам
−
04 Июнь 2020
10375Украина Президенти Владимир Зеленский карантин қоидаларини бузди ва Хмельницкийдаги кафега ташриф буюрди. Давлат раҳбари девони тегишли фотосуратни Instagram саҳифасида эълон қилди.
"Хмельницкийда ажойиб кофе! Хушбўй ва мазали! Биринчи қаҳвахоналар карантинни тарк этишди, секин-асталик билан коронавирус эпидемиясидан тикланаяпмиз", деб ёзилган сурат шарҳида.
Суратда Зеленский ва бир неча киши қаҳвахонадаги столда ўтириб, қаҳва ичишаётганини кўриш мумкин. Украинада ресторан ва кафелар ташриф буюрувчилар учун 5 июнь куни очилади. Айни кунларда эса улар карантин сабабли ёпиб қўйилган.
Украинада 24 823 киши коронавирус билан касалланди. Шулардан 10 440 киши соғайган бўлса, 735 бемор вафот этди.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15