Зеленский Макрон билан шартнома тузди (видео)
Олам
−
17 Февраль
6504Мюнхендан Парижга йўл олган Зеленский Франция Президенти Эммануэль Макрон билан учрашувда Украина учун хавфсизлик кафолатлари бўйича икки томонлама келишувни имзолади. Бу ҳақда Украина раҳбари ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида эълон қилди.
Зеленскийга кўра, бу ҳужжат фавқулодда ҳолатларда Украинанинг Франция томонидан сўзсиз қўллаб-қувватланишини тасдиқлайди. Франция 2024 йилда Украинага 3 миллиард евро миқдорида ҳарбий ёрдам берган ва келгуси ўн йил давомида Украинани қўллашда давом этади.
Макрон эса ушбу ҳужжатнинг имзоланиши Украинага бўлган содиқлик масаласи эканини айтган.
“Бу бизнинг Украинани узоқ муддатли кўмакка бўлган қатъиятимиз далолатидир”, деган у.
Қайд этилишича, битим Франциянинг Украина олдидаги хавфсизлик бўйича асосий мажбуриятларини мустаҳкамлайди ва ҳарбий, сиёсий, молиявий ва гуманитар соҳаларда хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлайди.
Зеленский сўзи якунида француз Ҳукуматига ва бутун Франция халқига миннатдорлик билдирган.
"Мен Ҳукуматга ва бутун Франция халқига Украинани кучли қўллаб-қувватлагани, эркинлик тарафида бўлгани учун миннатдорлик билдираман!", деган 46 ёшли Украина раҳбари.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 16 февраль куни Зеленский Германия канцлери Олаф Шольц билан хавфсизлик мажбуриятлари ва узоқ муддатли қўллаб-қувватлаш бўйича икки томонлама шартнома имзолаган эди.
LiveБарчаси