Зеленский Киевдаги бир қатор элчихоналар ёпилиши бўйича изоҳ берди
Олам
−
21 Ноябрь
5454Украина Президенти Владимир Зеленский Киевдаги бир қатор элчихоналар ёпилиши бўйича изоҳ бериб, мамлакатга ҳеч қандай “махсус хавф” таҳдид солмаётганини таъкидлади. Бу ҳақда кеча, 20 ноябрь куни “Страна.ua” хабар берди.
Қайд этилишича, кеча, 20 ноябрь куни АҚШ, Италия ва Испания элчихоналари, шунингдек, Европанинг бошқа баъзи мамлакатлари элчихоналари хавфсизлик таҳдидлари сабабли ёпилишини эълон қилган. Шундан сўнг, Зеленский мурожаат билан чиқиб, Украина учун айни дамда “махсус хавф" мавжудлиги ҳақидаги маълумотларни рад этган. Украина Ташқи ишлар вазирлиги эса бу ҳолатни айрим давлатлар томонидан ахборот босими сифатида баҳолаган.
“Зеленский кечки нутқида Украинага бугун таҳдид солаётган “махсус хавф” ҳақидаги хабарларни рад этди”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Озарбайжон, Қозоғистон ва Қирғизистоннинг Украинадаги элчихоналари ҳам Россиядан “кучли ўққа тутиш” таҳдиди фонида ўз фуқароларини мамлакатни тарк этишга чақирган мурожаатлар билан чиққан эди.