Зеленский Киркоров ва Басковни унвонларидан маҳрум қилди
Маданият-санъат
−
23 Ноябрь
6845Украина Президенти Владимир Зеленский мамлакатга хиёнат қилган 34 кишини давлат мукофотларидан маҳрум этиш тўғрисидаги фармонни имзолади. Тегишли ҳужжат Украина давлат раҳбарининг расмий веб-сайтида эълон қилинди.
Қайд этилишича, рўйхатга собиқ амалдорлар, халқ депутатлари, Хавфсизлик хизмати ва Бош прокуратура раҳбарлари, прокурорлар, санъаткорлар, шунингдек, россиялик сиёсий, диний ва маданий арбоблар киритилган.
Россиялик хонандалар Николай Басков, Филипп Киркоров, Александр Малинин, россиялик бастакор Игор Крутой “Украина халқ артисти” фахрий унвонидан, хонандалар Каролина Куэк (Ани Лорак) ва Таисия Повалий ҳам “Украинада хизмат кўрсатган артист” унвонидан маҳрум этилган.
Фармонда таъкидланишича, барча шахслар абадий равишда Украина давлат мукофотларидан маҳрум қилинган. Улар орасидан ўнта кишига максимал санкциялар қўлланилган. Бундан ташқари, Рус православ черковининг Патриархи Кирилл иккинчи даражали “Ярослав Мудрый” орденидан маҳрум қилинди.
Санъаткорлар билан бир қаторда, Украина собиқ бош вазири Николай Азаров, собиқ депутат Виктор Медведчук ва бошқа юқори мартабали шахслар, жумладан, собиқ бош прокурор ўринбосари Ренат Кузмин ва собиқ таълим вазири Дмитрий Табачник турли даражадаги орден ва унвонлардан маҳрум қилинган.
LiveБарчаси