Зеленский хорижликларга Қуролли кучларда офицерлик лавозимларини эгаллашга рухсат берди
Олам
−
27 Октябрь 2024 5955 1 дақиқа
Украина Президенти Владимир Зеленский хорижликлар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга мамлакат Қуролли Кучларида офицерлик лавозимларида хизмат қилишига рухсат берувчи қонунни имзолади. Бу ҳақда Украина Олий Радаси сайтида хабар берилди.
10 октябрь куни Украинанинг олий қонун чиқарувчи органи якуний ўқишда қонунни қабул қилди. Унга кўра, хорижликлар шартнома асосида ҳарбий хизматни нафақат оддий аскар ва сержант, балки офицер сифатида ҳам ўташи мумкин.
Чет эл фуқаролари Украина Қуролли Кучлари, Миллий гвардия ва Давлат махсус транспорт хизмати билан шартномалар имзолашлари ҳамда офицерлик лавозимларини эгаллашлари мумкин бўлади. Бироқ, бундан олдин улар текширувдан ўтиши керак, бунинг учун Чет элликларни ишга қабул қилиш маркази яратилади.
Кўнгиллиларнинг чегарани қонуний йўл билан кесиб ўтгани ва Украинада эканлиги, мамлакатда маъмурий ёки жиноий жавобгарликка тортилгани, хорижий давлатларнинг Украинага қарши разведка ва қўпорувчилик ҳаракатларида иштирок этган-этмагани текширилади.
Олий Рада депутати Алексей Гончаренко хорижликларга контракт хизмати кўрсатиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси зарурлигини зобитлар етишмаслиги билан изоҳлади.
Live
БарчасиШавкат Мирзиёев Рамазон ҳайити ва Наврўз байрамини кўтаринки руҳда ўтказиш зарурлигини билдирди
18 Март
Туроператорларга жалб қилинган 1 минг хорижий турист учун 5 минг долларгача субсидия берилади
18 Март