Зеленский энди Саудияга борди
Олам
−
27 Февраль
9695Бугун, 27 февраль куни Украина Президенти Владимир Зеленский Саудия Арабистонига ташриф буюрди. Бу ҳақда у ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида маълум қилди.
Қайд этилишича, Украина етакчиси Саудия валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон ол Сауд билан музокаралар ўтказади. Зеленский музокараларнинг асосий мавзуси “Тинчлик формуласи” бўлишини айтган. Жумладан, ўтган йили ҳам Жидда шаҳрида тинчликка эришиш бўйича томонлар ўртасида учрашув бўлиб ўтган.
“Тинчлик формуласи” 10 банддан иборат бўлиб, бошқа нарсалар қатори, Россия қўшинларини Украинанинг барча халқаро тан олинган ҳудудлардан, жумладан, Қримдан олиб чиқиб кетиш, ҳарбий жиноятчиларни жазолаш ва товон тўлаш кабиларни ҳам ўз ичига олади. Украина келажакда кенг кўламли халқаро саммит ўтказишга умид қилмоқда, унда жаҳон етакчилари урушни ҳал қилишнинг ушбу умумий тамойилларини тасдиқлайди", деб ёзган Зеленский.
Шунингдек, у Саудия Арабистонидаги музокараларнинг яна бир мавзуси сифатида маҳбуслар ва депортация қилинганларнинг қайтарилиш масаласини ҳам тилга олган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ урушнинг 2 йиллиги муносабати билан Ғарб етакчилари Киевга тўпланган эди.
LiveБарчаси