Зеленский энди Германияга бормоқчи 

Олам

image

Украина Президенти Владимир Зеленский Германияга боради. Бу ҳақда “Der Tagesspiegel” газетаси маълум қилди. 

“Кейинги ҳафта охирида Украина Президенти Владимир Зеленский уруш бошланганидан бери иккинчи расмий ташрифи билан Германияга боради", деб ёзади нашр. 

Унга кўра, Зеленский жорий йилнинг 16-18 февраль кунлари бўлиб ўтадиган Мюнхен хавфсизлик конференциясида ҳам иштирок этиш ниятида. 

Қайд этилишича, ташриф дастури ва аниқ жадвал ҳануз хавфсизлик нуқтаи назаридан сир сақланмоқда. Мюнхен конференцияси раҳбари Кристоф Хойсген Украина раҳбарининг форумда иштирок этишини расман тасдиқламаган. 

Маълумот учун, 2023 йил май ойида Зеленский Россия босқини бошланганидан кейин биринчи марта Германияга ташриф буюриб, Берлинда Германия канцлери Олаф Шольц билан учрашган. 

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 15 январь куни 46 ёшли Зеленский Швейцарияга сафар қилиб, мамлакат парламентининг ҳар икки палатаси раҳбарлари, партия етакчилари, Президент, Люксембург Бош вазири Люк Фриден ва НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг билан учрашган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Германия конференция Владимир Зеленский Мюнхен

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг