Зеленский Британия ҳукумати йиғилишида иштирок этди
Олам
−
19 Июль
3788Украина Президенти Владимир Зеленский сўнгги 27 йил ичида Британия Вазирлар Маҳкамаси йиғилишида иштирок этган биринчи хорижий давлат етакчиси бўлди. Бу ҳақда “Sky News” хабар берди.
Айтилишича, Зеленский ҳозирда ўз ҳукуматининг навбатдан ташқари йиғилишини ўтказаётган Буюк Британия Бош вазири Кир Стармер қароргоҳида. Бундай воқеа охирги марта 1997 йилда содир бўлган. Ўшанда АҚШ Президенти Билл Клинтон Британия вазирлари билан бирга резиденциядаги овал столда ўтирган. Бу Лейбористлар партияси ҳукумати даврида, Тони Блэр ҳокимиятда бўлган биринчи йилида содир бўлган.
Учрашувдан олдин Зеленский Стармер ва Мудофаа вазири Жон Хили билан учрашди. Британия Бош вазири бу учрашувни Лондоннинг Украина курашини қўллаб-қувватлашини тасдиқловчи “махсус лаҳза” деб атади. Зеленский Британия Бош вазирини Ғарб давлатларини Россия Федерациясининг чуқур ҳудудига зарбалар бериш учун узоқ масофали қуроллардан фойдаланишга қўйилган чекловларни олиб ташлашга ишонтиришга чақирди.
Маълумот учун, Зеленскийнинг Буюк Британияга аввалги ташрифи 2023 йилнинг февралида бўлиб ўтган эди.