Ўзбекистонликлар ўлимига сабаб бўлган ҳайдовчи 2,5 йилга “кесилди”
Олам
−
26 Февраль 2019
7970Россиянинг Саратов вилоятида поезд билан тўқнашган автобус ҳайдовчиси 2,5 йил колонияга ҳукм қилинди. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.
“Суд эркакни Россия Федерациясининг 264-моддаси (Йўл ҳаракати қоидасини бузиш ва икки ёки ундан ортиқ кишининг ўлимига сабаб бўлган носоз автотранспорт воситасидан фойдаланиш) билан айбдор деб топди ва икки йил олти ойга озодликдан маҳрум қилди”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, ҳалокат 2018 йилнинг 17 ноябрь куни маҳаллий вақт билан соат 12:00 да юз берганди. Тартибга солинмаган темир йўл ўтиш жойида Саратов-Ульяновск йўналишида ҳаракатланувчи автобус ва юк поезди тўқнашган. Автобусдагиларнинг беш нафари ҳалок бўлган, икки нафари шифохонага ётқизилган.
Россия миграция хизмати ҳалок бўлган беш киши Ўзбекистон, жароҳатланганлар Қозоғистон фуқароси эканини маълум қилган.
Мазкур ЙТҲда айбдор ҳисобланган автобус ҳайдовчиси устидан суд иши жорий йилнинг январь ойида бошланганди.