Ўзбекистонда Миллий мониторинг тизими яратилади
Жамият
−
26 Февраль 2019
6066Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев кеча, 25 февраль куни “Ўзбекистон Республикасининг халқаро рейтинглар ва индекслардаги ўрнини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолагани ҳақида хабар берган эдик.
Унга кўра, Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ва Адлия вазирлигининг таклифи билан Ўзбекистон Республикасининг халқаро рейтинглардаги ўрнини мониторинг қилиш ва баҳолаш миллий тизими яратилади.
Бошқарув сифати ва сиёсатнинг самарадорлигини ўлчаш, мамлакатда юз бераётган ўзгаришлар жараёнини баҳолаш, тадқиқотлар натижаларидан келиб чиққан ҳолда ислоҳотларнинг устувор йўналишларини ишлаб чиқишга ёрдам берувчи устувор халқаро рейтингларнинг мезонлари ва индикаторлари Миллий мониторинг тизимининг таркибий қисми этиб белгиланмоқда.
Миллий мониторинг тизими фаолиятини ташкил этишнинг дастлабки босқичи сифатида республикадаги тадқиқот институтларига алоҳида халқаро рейтинглар бириктирилиб, уларга қуйидаги вазифалар юкланмоқда:
• халқаро рейтингларнинг методологик ва бошқа таркибий қисмларини аниқлаш, уларни амалдаги қонунчиликка имплементация қилиш, Ўзбекистон Республикасининг халқаро рейтинглардаги паст кўрсаткичларига сабаб бўлаётган асосий омилларни аниқлаш;
• ўзини ўзи баҳолаш учун устувор халқаро рейтингларнинг мезонлари ва индикаторлари асосида миллий индексларни ишлаб чиқиш;
• лойиҳалар ва амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни мамлакатимизнинг халқаро рейтинглардаги ўрнини юксалтиришга тўсқинлик қилаётган нормаларни аниқлаш нуқтаи назаридан эксперт таҳлил қилиш ҳамда таҳлил натижаларига кўра тегишли тавсиялар ишлаб чиқиш;
• Ўзбекистон Республикасининг тегишли рейтинглардаги ривожланиш жараёни тўғрисидаги ахборотларни, шунингдек, баҳоланаётган йўналишлар бўйича тавсиялар ва хорижий давлатларнинг илғор тажрибасини ўз ичига олган ахборот-маълумотлар базасини яратиш;
• Ўзбекистон Республикасининг устувор халқаро рейтинглардаги ўрнини яхшилашга тўсқинлик қилаётган мавжуд ҳақиқий муаммоларнинг тизимли таҳлилини олиб бориш, уларни ҳал этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
• халқаро ташкилотлар, рейтинг агентликлари ва илмий муассасаларнинг экспертлари билан ҳамкорлик ўрнатиш ва конструктив мулоқотни йўлга қўйиш;
• тегишли тармоқлардаги муаммоларни аниқлаш ва аҳволни ўрганиш учун ижтимоий сўровлар ўтказиш, шунингдек, мамлакатда кенг кўламли ислоҳотларни амалга ошириш доирасида турли соҳаларда юз бераётган туб ўзгаришлар тўғрисида жамоатчилик ва халқаро рейтинг агентликларини хабардор қилиш.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь