Ўзбекистонда 1,5 мингдан ортиқ аёл зўравонликдан жабрланган
Жамият
−
21 Февраль 2019
6174Ўзбекистонда январь ойи давомида 1,5 мингдан ортиқ аёллар зўравонликдан жабр кўрган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Хотин-қизлар қўмитаси хабар бермоқда.
Январь ойи давомида Республика бўйлаб зўрлик ишлатишдан жабр кўрган шахсларни реабилитация қилиш ва мослаштириш ҳамда ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш Марказларига (шелтерлар) 1712 нафар аёл мурожаат қилган.
Шулардан 303 нафар аёлга тиббий, 434 – психологик, 377 – ҳуқуқий ёрдам кўрсатилган. 271 нафар аёлнинг бандлигини таъминлашга кўмак берилиб, 99 нафарига кредит олиб ўз ишини бошлашига ёрдам берилган, 487 нафар аёлнинг оиласи яраштирилган.
Бугунги кунга қадар республикада ташкил этилган шелтерлар сони 160 тага етган.
Ўзбекистондаги зўрлик ишлатишдан жабр кўрган шахсларни реабилитация қилиш ва мослаштириш ҳамда ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш Маркази 2018 йилдан бошлаб республиканинг барча ҳудудларида ташкил этилмоқда. Бугунги кунгача Марказлар томонидан юзлаб аёлларга тегишли ёрдамлар кўрсатилди.
LiveБарчаси