Ўзбекистон терма жамоаси Уругвайга қарши ўйнайдиган бўлди
Спорт
−
02 Март 2019
6793Ўзбекистон миллий терма жамоаси шу йилнинг март ойида "China Cup" мусобақасида қатнашишади. Мазкур мусобақа 21-25 март кунлари Хитойнинг Гуанси шаҳрида бўлиб ўтади. Ушбу халқаро турнирда Уругвай, Хитой, Тайланд терма жамоалари иштирок этади. Турнир ярим финал ва финал ўйинларидан иборат бўлади.
Мусобақа ташкилотчиларининг қарорига кўра, Ўзбекистон ярим финални 22 март куни Уругвай терма жамоасига қарши ўтказадиган бўлди. Мезбон Хитой эса 21 март куни Тайланд билан куч синашади. Ярим финалда ғолиб чиққан жамоалар 25 март куни финалда ўзаро тўқнаш келишади. Шунингдек, ярим финалда мағлубиятга учраган жамоалар 25 март куни 3-ўрин учун баҳсда майдонга тушишади.
Маълумот учун, "China Cup" мусобақаси икки йилдан бери ўтказиб келинмоқда. 2017 йил мусобақада Чили, Исландия, Хорватия ва Хитой қатнашган. Чили терма жамоаси ғолиб чиққан.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь