“Заправка”даги нақд пул муаммоси: Кушербоев ютқазди. Аммо…
Интервью
−
03 Июнь 23959 1 дақиқа
Аввалроқ, Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси маслаҳатчиси Расул Кушербоев ёнилғи қуйиш шохобчасида нақд пул орқали тўлов қилиш имконияти чекланганини қонунга зид деб баҳолаб, судга мурожаат қилганди. Бугун, 3 июнь куни мазкур иш бўйича якуний суд мажлиси бўлиб ўтди. QALAMPIR.UZ муҳбири мазкур суд жараёнида қатнашди.
Бу галги суд жараёнида Ўзэнергоинспекция, Солиқ қўмитаси, Бизнес-омбудсман ҳамда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасидан вакиллар иштирок этди. Ваколатли орган вакиллари ҳолат юзасидан ўз фикрини билдирди.
Шундан сўнг, раислик қилувчи судья Шахноза Ибрагимова томонларнинг сўзларини эшитиб якуний қарор қабул қилди. Унга кўра, даъвогар Расул Кушербоевнинг жавобгар “Las and Group” МЧЖга нисбатан шикоят аризаси рад этилди.
Воқеа тафсилотлари билан батафсил танишиш учун QALAMPIR.UZ’нинг YouTube’даги саҳифаси орқали ушбу видеони томоша қилинг.
Live
Барчаси