Занжирга боғланган кар-соқов фуқаро юзасидан расмий баёнот берилди

Жамият

image

Ижтимоий тармоқларда бўйнига занжир боғланган фуқаронинг видеоси тарқалди. Самарқанд вилояти Иштихон тумани Равот қишлоғида яшовчи фуқаро уй юмушларини бажармаслик учун ўзини-ўзи металл занжир билан боғлаб қўйган. Бу ҳақда Иштихон тумани Ички ишлар бошқармаси хабар берди.

Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилган. Воқеа 2022 йил 15 ноябрь куни содир бўлган.

Текширув давомида аниқланишича, видеоси тарқалган имконияти чекланган фуқаро (туғма кар-соқов) 2004 йилдан “Самарқанд эшитишида нуқсони бўлган болалар учун” мўлжалланган 64-сонли мактаб интернатда ўқиган ва 12-синфни тамомлаган. У 2003 йилдан буён Равот қишлоғида яшаб келган. Уни тоғаси тарбиялаган ва махсус мактабда ўқитган.

Ушбу фуқародан мутахассис (сурдопедагог) иштирокида тушунтириш олинганда, у уйидаги рўзғор юмушларини бажармаслик учун ўзини-ўзи металл занжир билан боғлаб, қулф осиб олгани аниқланган. У билан бирга турувчи акасидан (акасининг ҳам имконнияти чекланган: кар-соқов) ушбу вазиятни ижтимоий тармоқларга тарқатишини сўраб, шу йўл билан уй ишларидан қутилишни мақсад қилганлиги маълум бўлган. Фуқаро бу ишидан пушаймонлигини, ҳеч кимга даъвоси йўқлигини баён қилган. 

Фуқаронинг тоғасидан тушунтириш олинган. У жиянига нисбатан бу каби ҳаракатларни содир этмаганлиги ва ҳолатни ижтимоий тармоққа чиққанидан сўнг билганлигини айтган. 

Видеоси тарқалган шахс Иштихон тумани Тиббиёт бирлашмасида тиббий кўрикдан ўтказилган ва унинг танасидан ҳеч қандай тан жароҳатлари аниқланмаган. Ҳолат юзасидан жиноят ишини қўзғатишни рад қилиш ҳақида қарор қабул қилинган.


Мақола муаллифи

Теглар

Самарқанд вилояти Иштихон тумани

Баҳолаганлар

642

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг