Зангиоталик товламачининг “ови” юришмади

Жамият

image

Хоразм вилоятининг Хива туманида яшовчи Ю.Ж. Ўзбекистон  Республикаси ИИВ Жиноят қидирув бош бошқармасига ариза билан мурожаат қилиб, у ўз аризасида, Тошкент шаҳрида устачилик билан шуғулланишини, Тошкент шаҳрида яшовчи шахс унинг олдига келиб “ишлаган пулингни ярмини берасан” деб қўрқитиб, 20 миллион сўм талаб қилаётганини маълум қилган.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.
Мазкур мурожаат юзасидан жорий йилнинг 3 сентябрь куни Тошкент шаҳрининг Чилонзор тумани ҳудудида ИИВ Жиноят қидирув бош бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Тошкент вилоятининг Зангиота туманида яшовчи М.Ф. белгиланган манзилда 20 миллион сўм пулни олган вақтида қўлга олинди.

Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-моддаси (Товламачилик) 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
 


Мақола муаллифи

Теглар

ови товламачи

Баҳолаганлар

42

Рейтинг

3.3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар