Зангиоталик товламачининг “ови” юришмади
Local
−
09 September 2019 3871 1 minute
Хоразм вилоятининг Хива туманида яшовчи Ю.Ж. Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жиноят қидирув бош бошқармасига ариза билан мурожаат қилиб, у ўз аризасида, Тошкент шаҳрида устачилик билан шуғулланишини, Тошкент шаҳрида яшовчи шахс унинг олдига келиб “ишлаган пулингни ярмини берасан” деб қўрқитиб, 20 миллион сўм талаб қилаётганини маълум қилган.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.
Мазкур мурожаат юзасидан жорий йилнинг 3 сентябрь куни Тошкент шаҳрининг Чилонзор тумани ҳудудида ИИВ Жиноят қидирув бош бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Тошкент вилоятининг Зангиота туманида яшовчи М.Ф. белгиланган манзилда 20 миллион сўм пулни олган вақтида қўлга олинди.
Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-моддаси (Товламачилик) 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Live
AllOzon teshigi rekord darajada kengaydi
06 November
Oktyabrda inflyatsiya 0,6 foizni tashkil etdi
06 November
O'zbekistonda piyoz narxi nega oshgani aytildi
06 November