Зангиотадаги каналда ўлик балиқлар оқди (видео)

3-саҳифа

image

Тошкент вилоятининг Зангиота тумани Аччисой каналида балиқларнинг нобуд бўлишига сабабчи бўлган корхонага 92 млн сўм конпенсация ҳисобланди. Бу ҳақда Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси хабар берди.

Маълум бўлишича, Зангиота тумани “Иттифоқчи” маҳалласида фаолият юритиб келаётган “Дамачи балик” МЧЖга қарашли балиқчилик кўлида сув сатҳи пасайтирилгани сабабли балиқларга кислород етишмагани оқибати 200-300 граммли балиқлар нобуд бўлган.
 
Шундан сўнг, нобуд бўлган балиқлар жамият ишчиси томонидан тозаланиб, туман ҳудудидан оқиб ўтувчи Аччисой каналига оқизиб юборилган. Давлат экологик назорат инспекцияси (Экополиция) томонидан жамият фаолияти оқибатида ҳосил бўлаётган оқова сувлардан белгиланган тартибда лаборатория таҳлиллари учун намуналар олиниб, атроф-муҳитга таъсирини аниқлаш мақсадида чуқур ўрганилган. 

Таҳлил натижаларига кўра, бир қатор муҳим кўрсаткичлар бўйича меъёрий талаблардан сезиларли даражада ошиш ҳолатлари қайд этилган. Хусусан, азот аммоний миқдори белгиланган меъёрдан 1,7 баробар, азот нитрит 1,95 баробар, қуруқ қолдиқ 1,28 баробар ҳамда умумий фосфор 1,8 баробар ортиқ эканлиги аниқланган. 

Билдирилишича, мазкур ҳолатлар оқова сувлар етарли даражада тозаланмасдан ташланаётгани ҳамда сув объектларининг ифлосланиши, экологик мувозанатнинг бузилиши ҳамда биохилма-хилликка салбий таъсир кўрсатади. 

Қайд этилишича, ҳолат бўйича корхонага 92 млн сўм миқдорида компенсация ҳисобланган. Масъулларга нисбатан эса маъмурий баённома расмийлаштирилиб, ҳолат қайта такрорланмаслиги бўйича мажбурий кўрсатмалар берилган. Шунингдек, канал нобуд бўлган балиқлардан тозаланган.

Шаҳзода Шукуруллаева


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Зангиота канал ўлик балиқлар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг