Зангиотадаги ҳарбий қисмда 20 ёшли йигит ўзини отиб қўйди
3-саҳифа
−
17 Январь 2023
16534Тошкент вилояти Зангиота туманидаги ҳарбий қисмлардан бирида хизмат ўтаётган 20 ёшли йигитнинг уйига жасади қайтгани маълум бўлди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов QALAMPIR.UZ'га маълум қилди.
Қайд этилишича, 2023 йил 11 январь куни соат тахминан 10:15 ларда Тошкент вилоятидаги ҳарбий қисмларнинг бирида оддий аскар ўзига бириктирилган АКС-74 русумли автомат билан ўзининг бош қисмига қаратиб, ўқ узганлиги оқибатида воқеа жойида вафот этган.
Ҳарбий қисм тиббиёт ходимлари уни дарҳол Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Марказий клиник госпиталига олиб кетган.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан ҳодиса жойида Тошкент ҳарбий прокуратураси терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказмоқда.
Маълумотларга кўра, ўзини отган аскар 2003 йилда туғилган бўлиб, Қашқадарё вилояти Қарши шаҳри “Худойзор” маҳалласида яшаган. У ҳарбий хизмат ўташ учун Тошкент вилояти Зангиота туманига 2022 йилнинг май ойида кетган.
Озода Чориева
LiveБарчаси