Захарова АҚШни рекорд даражадаги қарз билан табриклади
Олам
−
03 Январь
24221Янги 2024 йилнинг илк кунларида дунё АҚШнинг давлат қарзи 34 триллион доллар чегарасидан ошиб кетганидан хабар топди. Ушбу рекорд даражадаги қарз даражаси мамлакат тарихида биринчи бўлиб, 2024 йил 2 январга тўғри келди. Бир неча ой олдин Америка давлат қарзи ҳозирги даражасидан бир триллион долларга паст эди.
АҚШ Молия вазирлигининг 2 январь ҳолатидаги сўнгги маълумотига кўра, давлат қарзи 34 триллион доллар чегарасидан ошиб, роппа-роса 34,001 триллион долларни ташкил қилди. Бу катта қарз Америка иқтисодиёти учун салбий оқибатларга олиб келиши кутилмоқда, чунки унга хизмат кўрсатиш бюджет даромадларининг учдан бир қисмини талаб қилади.
Ҳолатга муносабат билдирган Россия Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Мария Захарова Қўшма Штатларни давлат қарзи бўйича 34 триллион доллардан ошган янги тарихий рекордга эришгани билан табриклади. У бу ҳақда ўзининг Telegram'даги каналида ёзди.
“АҚШнинг давлат қарзи 34 триллион доллардан ошди. Янги қарз муборак бўлсин”, деган Захарова киноя билан.
LiveБарчаси