Заҳарланган 69 нафар ўзбекистонликдан бири ҳалок бўлди
Олам
−
15 Август 2019
5358Аввалроқ, Россиянинг Самара вилоятида заҳарланган 69 нафар Ўзбекистон фуқароси оғир аҳволда қолаётгани ҳақида хабар берган эдик.
Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги Бош консулхонаси маълумотига кўра “Кошелевский посад” корхонасида ишлаётган чоғида “номаълум моддадан заҳарланиш” ташхиси билан шифохонага ётқизилган 69 нафар ўзбекистонликдан 48 нафари В.Д.Середавин номидаги Самара вилояти клиник шифохонасида ва 1-сон Толятти шаҳар клиник шифохонасида бўлиб турибди. Уларнинг аҳволи барқарор-оғир деб баҳоланмоқда.
Ўзбекистон фуқароси О.С. вафот этди ва ҳозирда Бош консулхона марҳумнинг жасадини Ватанга юбориш билан боғлиқ консуллик-ҳуқуқий ва ташкилий масалаларни ҳал қилишда кўмак кўрсатмоқда.
20 нафар ўзбекистонликка шифохонадан жавоб берилди ва улар иш жойларига қайтишди. Улар маҳаллий шифокорларнинг доимий кузатувида бўлиб турибди.
Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг масъул ходимларидан ташкил топган ишчи гуруҳ юзага келадиган масалаларни ҳал қилиш учун россиялик ҳамкасблари билан алоқа ўрнатдилар.
Қайд этилишича, Бош консулхона вазиятни доимий назоратда ушлаб турибди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь