“Ювентус” Роналдуга “ўринбосар” топди 

Спорт

image
0:00
0:00
download

Молиявий қийинчиликларга дуч келаётган “Барселона” ушбу ёзда ўз таркибини сезиларли даражада ўзгартиришга ҳаракат қилади. Ҳужумчи Антуан Гризманн Каталония клубини тарк етиш учун асосий номзод бўлиб турибди.

Хабарга кўра, Гризманнинг трансферига “Ювентус” қизиқиш билдирмоқда. Улар ҳужумчини мавсум охирида жамоани тарк этиши мумкин бўлган Криштиану Роналдунинг ўринбосари сифатида кўришмоқда. 

Битимнинг асосий муаммоси шундаки, ҳозирда Италия жамоаси ҳам қийин иқтисодий аҳволда. Шу сабабли, трансфер варианти имконсиз бўлиб туюлмоқда. 

Каталония клуби Гризманни кейинчалик сотиб олиш шарти билан “Юве”га ижарага беришни ҳақиқатга яқинроқ деб ҳисобламоқда. 

Аввалроқ, ушбу мавсум охирида “Барселона”ни Нето, Самюэль Умтити, Хуниор Фирпо, Миралем Пьянич, Матеус Фернандес, Мартин Брэйтуэйт, Филиппе Коутиньо каби футболчилар тарк этиши кутилаётгани ҳақида хабар берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

407

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг