“Ювентус” Гвардиолани кўндира олмаган
Спорт
−
09 Март 2019 7054 1 дақиқа
Охирги тарқатилган маълумотларга кўра, Италиянинг “Ювентус” клуби испаниялик мутахассис Хосеп Гвардиола билан келишувга эришмоқчи эди.
Аммо бугун Гвардиоланинг яқинлари мураббийнинг Турин раҳбарияти билан келишиб олганлиги тўғрисидаги маълумотларни рад этишди. Уларнинг айтишича, Пеп “Манчестер Сити” раҳбариятига тўла ишонади.
Football.ua хабарига кўра мутахассис “шаҳарликлар”га нисбатан ФИФА текширув бошлаганидан ортиқча хавотирга тушмаяпти.
Эслатиб ўтамиз, Гвардиоланинг “Манчестер Сити” билан тузган шартномаси 2021 йилнинг ёзига қадар амал қилади.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь