“Ювентус” “Барселона” аъзоси учун 50 млн евро тўламоқчи
Спорт
−
12:18
499Туриннинг “Ювентус” клуби Каталониянинг “Барселона” клуби марказий ҳимоячиси Рональд Араухони сотиб олиш учун зарур бўлган 50 миллион еврони тўламоқчи. Бу ҳақда футбол журналисти Жанлука Ди Марцио Х саҳифасида маълум қилди.
Манбага кўра, Араухо “зебралар” учун биринчи танлов бўлиб қолмоқда, улар ҳозирда музокараларни бошлаш учун каталонияликлардан жавоб кутмоқда.
Қайд этилишича, “кекса сеньора” учун иккинчи вариант “Бенфика” ҳимоячиси Антонио Сильванинг трансфери бўлган. Бироқ футболчининг агенти Жорже Мендеш Италия жамоасини бундай трансферга Португалия томони тўлиқ тўсиб қўйгани ҳақида маълум қилган.
Уругвайлик ҳимоячининг “Барселона” билан шартномаси 2026 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Араухо клубнинг шартномани узайтириш бўйича бир қанча таклифларини рад этди. Жорий мавсумда Араухо Испания кубоги доирасидаги битта ўйинда майдонга тушиб, голли узатма амалга оширди. “Transfermarkt” интернет порталига кўра, футболчининг тахминий баҳоси 55 миллион еврони ташкил қилади.
LiveБарчаси
Самарқанд шаҳрида метро қурилади.
14 Январь